Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Габриел Гарсиа Маркеснинг илгари нашр этилмаган романи 2024 йилда чиқади
Адабий доираларда машҳур муаллифнинг бошқа номаълум асарлари ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.
2024 йилнинг баҳорида колумбиялик ёзувчи, адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Габриел Гарсиа Маркеснинг илгари нашр этилмаган романи сотувга чиқади. У «Августда кўришамиз» деб номланади.
Роман машҳур ёзувчининг вафотининг ўн йиллиги муносабати билан оиласи томонидан чиқарилади. Бу ҳақда The Guardian ёзди.
Маркес архивида нашр этилмаган бошқа асарлар ҳам бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. «Августда кўришамиз» романи қўлёзма шаклида Американинг Техас университетида сақланмоқда. Муаллиф уни охирига етказмаган.
Аввалига ёзувчининг фарзандлари тугалланмаган романни нашр қилишни истамаган, аммо кейинчалик фикрини ўзгартирган. Китоб асл испан тилида нашр этилади ва дастлаб Жанубий Америкадаги дўконларда пайдо бўлади.
Габриел Гарсиа Маркес «Ёлғизликнинг юз йили» романи билан машҳур. У испан тилида энг кўп ўқиладиган ва таржима қилинган муаллиф ҳисобланади. Ёзувчи 2014 йилда вафот этган.
Мавзуга оид
19:31 / 21.05.2026
Тарихдаги энг яхши 100 та роман рейтинги эълон қилинди
16:31 / 13.11.2024
Саманта Ҳарви космонавтлар ҳақидаги романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди
22:01 / 04.04.2024
Болалар шоири ва ёзувчиси Раим Фарҳодий вафот этди
23:56 / 30.03.2019