Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихдаги энг яхши 100 та роман рейтинги эълон қилинди
The Guardian газетаси рейтингида биринчи ўринни Жорж Элиотнинг «Мидлмарч: Провинциал ҳаётни ўрганиш» китоби эгаллади. Рўйхатда «Улисс», «Анна Каренина», «Уруш ва тинчлик» ва «Жейн Эйр» каби дурдона асарлар ҳам бор.
Фото: Lisa Sheehan/The Guardian
Британиянинг The Guardian газетаси 100 та энг буюк роман номини эълон қилди. Бунинг учун таҳририят 170 нафардан ортиқ муаллиф, танқидчи ва олимлардан энг яхши 10 таликни тузишни сўради. Якуний рейтинг нафақат асарларнинг тилга олиниш миқдорини, балки сўров иштирокчиларининг индивидуал рўйхатидаги ўрнини ҳам ҳисобга олди.
Биринчи ўринни Жорж Элиотнинг «Мидлмарч: Провинциал ҳаётни ўрганиш» китоби эгаллади. Роман ўқувчини 1829-1832 йиллардаги Англияга олиб боради ва кўплаб воқеаларни ўзаро боғлайди: худбин олимнинг муваффақиятсиз никоҳи, романтик муносабатлари, банкирнинг бойлик сари йўли ва бир-бири билан деярли кесишмайдиган бошқа чизиқлар.
Иккинчи ўринда Тони Моррисоннинг «Маҳбуба» асари жойлашган. Сюжет 1856 йил январь ойида Кентукки штатидан озод Оҳайо штатига қочиб кетган қоратанли қул Маргарет Гарнернинг ҳақиқий тақдирига асосланган. Воқеалар урушдан кейинги Америкада содир бўлади.
Учинчи ўрин Жеймс Жойснинг «Улисс» асарига насиб этди. Бу кенг кўламли ва мураккаб роман қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлади: баъзи ўқувчилар унга қойил қолади, бошқалари эса тушунмайди. Шу билан бирга, асар адабий модернизмнинг асосий ютуғи сифатида тан олинган. Матн тарих, фалсафа, адабиёт ва маданиятга ишораларга бой.
The Guardian талқинига кўра тарихдаги энг буюк 10 та роман
-
«Мидлмарч: Провинциал ҳаётни ўрганиш» - Жорж Элиот
-
«Маҳбуба» — Тони Моррисон
-
«Улисс» — Жеймс Жойс
-
«Маёққа» — Виржиния Вулф
-
«Йўқотилган вақтни излаб» — Марсел Пруст
-
«Анна Каренина» — Лев Толстой
-
«Уруш ва тинчлик» — Лев Толстой
-
«Жейн Эйр» — Шарлотта Бронте
-
«Ғурур ва хурофот» — Жейн Остин
-
«Бовари хоним» — Гюстав Флобер
Топ-50 таликка «Буюк Гэтсби» (11-ўрин), «Моби Дик» (15), «Ёлғизликнинг юз йили» (17), «Момақалдироқ довони» (20), «Дон Кихот» (26), «Франкенштейн» (30), «Хизматкор аёл ҳикояси» (36), «Кўринмас одам» (37) ва «Сеҳрли тоғ» (42), «Шовқин ва ғазаб» (57), «Қонли меридиан» (68), «Дракула» (76), «Алвидо, қурол!» (83), «Ҳийла-22» (97) ва «Йўл» (98) асарлари ҳам кирди.
Мавзуга оид
08:28 / 24.04.2026
Рейтинг: дунёдаги энг йирик 15 та мудофаа бюджети
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
07:24 / 27.12.2025