Ўзбекистон саримсоқ етиштириш бўйича дунёда етакчи ўринларда
Саримсоқ ҳосилдорлиги бўйича Ўзбекистон дунёда биринчи ўринда туради.
Дунё бўйлаб ҳар йили тахминан 27 миллион тонна саримсоқ етиштирилади ёки аҳоли жон бошига 3,3 кг. Ўртача ҳосилдорлик 1 гектардан 10-15 тоннани ташкил қилади. Бу ҳақда Atlasbig хабар берди.
Дунёда саримсоқ етиштиришнинг 80 фоиздан ортиғи Хитой улушига тўғри келади. Мамлакат аҳоли жон бошига бу ўсимликни етиштириш бўйича дунёда етакчилик қилади (тахминан 15 кг) ва ҳосилдорлик (25-27 тонна) бўйича иккинчи ўринда туради.
Саримсоқ ҳосилдорлиги бўйича Ўзбекистон дунёда биринчи ўринда туради (1 гектардан 25-30 тонна).
Дунёда саримсоқнинг асосий экспортчилари: Хитой, Жанубий Корея, Мянма, Миср, Украина ва Ўзбекистон. Булар, асосан, йилига аҳоли жон бошига 5 кг дан ортиқ саримсоқ етиштирадиган мамлакатлардир.
Саримсоқнинг йирик импортчилари Россия ва Европа Иттифоқи давлатлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024