Жаҳон | 15:20 / 02.05.2023
17774
6 дақиқада ўқилади

Павлоградга йўлланган зарба оқибатлари ва Авдийивка атрофидаги жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 432-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 1 майга ўтар кечаси Россия қўшини Украина ҳудудлари бўйлаб 18 та ракета учирди. Бу ҳақда Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний хабар берган. Днипропетровск областида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 40 киши яраланган.
  • Брянск областида темирйўлда портлаш содир бўлиши оқибатида нефт маҳсулотлари ва ёғоч ортилган юк поезди релсдан чиқиб кетди. Жабрланганлар йўқ, регион расмийлари «Қўлга олиш» режаси ҳақида эълон қилган. Анархиячи телеграм-каналлар бу ҳодисани «релс партизанларининг улкан муваффақияти» деб атаган.
  • Ленинград областида номаълум шахслар электр узатиш линияси устунини портлатиб юборишди, бу линия АЭС фаолиятини таъминлаган ва областнинг ярим миллион аҳоли яшовчи тўрт районига электр етказиб берган. ФХХ ва ИИВ қўпорувчилик ва портловчи қурилмаларнинг ноқонуний савдоси бўйича (РФ ЖК 281 ва 222.1 моддалари) жиноий иш қўзғатди.
  • Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Россиянинг бошқа шаҳарларида урушга қарши акциялар бўлиб ўтди. Новосибирскдаги митингга 50 нафарга яқин киши чиққан. Полициячилар бутун Россия бўйлаб камида беш нафар намойишчини қўлга олган. Қўлга олинганлардан бирига нисбатан Россия армиясини «такроран обрўсизлантириш» бўйича протокол тузилган.

Павлоградга зарба оқибатлари

1 майга ўтар кечаси Россия қўшини Павлоград шаҳрига зарба берди — Днипропетровск области таркибига кирувчи бу шаҳар Днипро шаҳридан тахминан 70 километр шарқда жойлашган. Президент Володимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида хабар беришича, бу ҳужум оқибатида икки йигит ҳалок бўлиб, тинч аҳоли вакилларидан яна қирқ киши яраланган. Украина ФВДХ маълумотига кўра, юздан ортиқ кўп квартирали ва хусусий уйлар, тўққизта ўқув биноси ҳамда бешта дўкон шикастланган.

Бундан ташқари, снарядлардан бири кимёвий заводга келиб тушган, бу ерда муддати ўтган ракета ёнилғиси сақланган. GeoConfirmed OSINT-лойиҳаси экспертлари зарбадан кейинги портлаш Днипропетровск ва қўшни тўрт областда экологик ҳалокат келтириб чиқариши мумкинлигини айтганди. Аммо Павлоград ҳукумати тасдиқлашича, шаҳарда кимёвий хавф йўқ.

РФ мудофаа вазирлиги 1 майга ўтар кечаси Россия қўшини «Украинанинг ҳарбий-саноат комплекси  объектларига» зарбалар бериб, «Украина қўшинлари учун ўқ-дори, қуроллар ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти тўхтатилгани» ҳақида маълум қилган.

Павлоградда хусусий секторга берилган ракета зарбаси оқибатларини кўздан кечираётган полициячилар
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбасидан яксон бўлган автомобил
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Павлоградда яшовчи 61 ёшли Олга Литвиненко ўз уйи деразасидан зарба оқибатларини кузатмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Павлоградда яшовчи аёл россияликлар зарбасидан кейин ўз уйини тозаламоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Павлоградда яшовчи 60 ёшли Сергей Литвиненко ракета зарбасидан вайрон бўлган уйи ҳовлисида
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Авдийивка атрофидаги украин ҳарбийлари

Авдийивка — Россия томонидан аннексия қилинган Донецк шаҳридан шимолда жойлашган бўлиб, 2014 йилдан буён фронт чизиғи шаҳар чеккасидан ўтади. Авдийивка Украина ҚК назоратида қолмоқда, шаҳар мунтазам равишда Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилади. Шу туфайли махсус техникали қутқарувчилар харобаларни тозалаш учун Авдийивкага кела олмайди: шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабашга кўра, 28 апрел куни беш қаватли уй харобалари остида 81 ёшли аёл, 30 апрел куни эса — 61 ёшли эркак қолиб кетган. Ҳозирга қадар уларни қутқаришнинг имкони бўлмаган. «Афсуски, биринчи ҳолатда ҳам, иккинчисида ҳам ҳаёт нишоналари кўринмаяпти», — деган Барабаш. Россия томони Авдийивкага 28 ва 30 апрел кунлари йўлланган зарбалар юзасидан изоҳ бермаган.

Қуйида Украина қуролли кучларининг шаҳар атрофидаги позициялари акс этган суратлар.

Украина ҳарбий вертолёт мамлакат қуролли кучларининг Авдийивка атрофидаги позицияси устидан учмоқда
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Фронтнинг турли нуқталаридан суратлар

Ленинград областида электр узатиш линияси портлатилиши

Гатчинский райони Сусанинский посёлкасида электр узатиш линияси портлатилиши оқибатлари. «Аҳоли яшаш пунктлари ва фуқаролик инфратузилмалари электр таъминоти узилиб қолмаган — тармоқ подстанция томонидан автоматик режимга ўтказилди», — дея қайд этган Ленинград области губернатори Александр Дрозденко. Кейинроқ у портловчи моддалар бўйича мутахассислар иккинчи электр узатиш линияси устунига ўрнатилган портловчи зарядларни олиб ташлагани ҳақида хабар берди. ФХХ ва ИИВ портлаш қўпорувчилик ҳаракати оқибати бўлгани ва РФ ЖКнинг 281- (диверсия) ва 222.1- (портловчи қурилмаларнинг ноқонуний савдоси) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берди.
Росгвардия Шимолий-ғарбий округи матбуот хизмати
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид