Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия, Беларус ва Эрон раҳбарлари Чарлз III га тож кийдириш маросимига таклиф этилмади
Шунингдек, таклифнома олмаганлар сафида Мянма, Сурия, Афғонистон ва Венесуэла ҳам бор.
Британия қироли Чарлз Учинчининг тож кийиш маросимига бир қатор давлатлар, жумладан, Россия, Беларус ва Эрон раҳбарларига таклифнома юборилмаган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Шунингдек, таклифнома олмаган давлатлар қаторида Мянма, Сурия, Афғонистон ва Венесуэла ҳам бор.
Таклифномаларни Буюк Британия билан дўстона дипломатик алоқалар ўрнатган давлат раҳбарлари, шунингдек, мамлакатнинг хориждаги ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарлари олган. Таклифномалар Шимолий Корея ва Никарагуа каби мамлакатлардаги дипломатик идоралар раҳбарларига юборилган.
Вестминстер аббатлигидаги тож кийдириш маросимига жами 2200 нафар меҳмон таклиф қилинган, улар орасида давлат раҳбарлари ва қироллик оилалари вакиллари ҳам бор. Тож кийдириш маросимида АҚШ номидан биринчи хоним Жилл Байден, Хитой номидан раис ўринбосари Хан Чжэн иштирок этади.
Тантанали тадбир 6 май куни ўтказилади.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026