Жаҳон | 09:57 / 03.05.2023
9760
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Россия захиралари учун валюта сотиб олишни тиклайди

Нефт экспорти ҳисобига бюджет барқарорлашиши муносабати билан, май ойида Россия Федерацияси хорижий валютани харид қилишни тиклайди, дастлаб уларнинг ҳажми юанда 200 миллион доллар эквивалентини ташкил қилади, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: AP

АҚШ ва Европанинг Россия ғазнасини тўлдиришни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия май ойидан ўз захираларини тўлдириш учун валюта харидларини қайта тиклайди, чунки нефт тушумларининг ортиши унинг молиясини барқарорлаштиради. Бу ҳақда 2 май, сешанба куни Bloomberg хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, Россиянинг энергия экспортидан тушган даромадлари ҳозирда белгиланган даражадан ошиб кетишга яқин.

Bloomberg Economics маълумотларига кўра, хорижий валютанинг дастлабки харидлари ойига юанда 200 миллион доллар эквивалентини ташкил қилиши мумкин. Россия Федерацияси Молия вазирлигининг бу борадаги баёноти шу ҳафтада кутилмоқда, дея таъкидланади хабарда. “Хорижий валютани харид қилиш ҳажми дастлаб кичик, аммо ўта рамзий бўлади, чунки улар мамлакат ўз захираларини ўзлаштириш ўрнига уларни кўпайтираётганини кўрсатади”, — дея россиялик иқтисодчи Александр Исаков сўзларини келтирган Bloomberg.

Чет эл валютасини харид қилишнинг қайта тикланиши Россия Федерациясининг санкциялар, G7 мамлакатлари ва Европа Иттифоқи томонидан Россия нефти харидорлари учун ўрнатган “нархлар чегараси” шароитида нефт долларлари оқимини ушлаб туриш қобилиятини таъкидлайди. Агентлик хабарига кўра, Россияда ҳарбий харажатлар туфайли давлат молияси билан боғлиқ кескин вазият ва ҳали ҳам ўта юқори дефицитга қарамай, Россия бюджети барқарорлашмоқда.

Мавзуга оид