Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ 3 ҳудудда ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
ДХХ хабарига кўра, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи фуқаро ўз ўғлининг номида бўлган хусусий корхона 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ўз ўғлига тегишли фермер хўжалигига 2010 йил маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 15 гектарини харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Гулистон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс ўзга бир фуқаронинг номида бўлган ва деҳқон хўжалиги учун ажратилган 10 сотих суғориладиган ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг 5 сотихини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:57
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
08:30 / 02.06.2026