Ўзбекистон | 09:34 / 04.05.2023
6322
1 дақиқада ўқилади

Корея билан чиқинди газидан электр энергияси олишга доир битим имзоланди

Жанубий Корея компанияси билан чиқинди газидан электр энергияси олишга доир битим имзоланди.

Фото: Dunyo

27-28 апрель кунлари пойтахтда бўлиб ўтган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) доирасида Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ва Жанубий Кореянинг Sejin G&E So., LTD. компанияси ўртасида қиймати 55 миллион долларига тенг битим имзоланди.

Мазкур битим маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қаратилган.

16 МВт.гача электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чиқинди полигонида амалга оширилади. Бу – чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган Марказий Осиёдаги ягона станция бўлади.

Мавзуга оид