Ўзбекистон | 13:13 / 04.05.2023
11974
2 дақиқада ўқилади

Тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 5—6 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Фото: Kun.uz

5—6 май кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

5—7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқини кузатилиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид