15:03 / 05.05.2023
5860

Бахтиёр Саидов Ҳиндистонда Покистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Dunyo

Ҳиндистонда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашув ўтказди.

«Қадрли биродарим Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий Жаноби Олийлари билан Ҳиндистоннинг Гоа штатида учрашдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг салоҳиятидан барча соҳаларда кенг фойдаланиш бўйича мулоқот қилинган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари 4-5 май кунлари бўлиб ўтаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрди.

Top