Ўзбекистон | 08:43 / 06.05.2023
5197
1 дақиқада ўқилади

KazTransOil Ўзбекистонга 10,7 минг тонна Россия нефти транзитини амалга оширди

Март ойида Transneft магистрал нефт қувурлари тизимидан KazTransOil магистрал нефт қувурлари тизимига Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит учун 25 минг тонна Россия нефти олинди.

Фото: ТАСС

KazTransOil матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида қабул қилинган ҳажмдан 10,7 минг тонна нефт жўнатилган. Қолган 14,2 минг тонна нефт апрел ойи бошида жўнатилди.

2023 йилда KazTransOil магистрал нефт қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга Россия нефти транзитининг умумий режалаштирилган ҳажми 225 минг тонна даражасида қолмоқда.

KazTransOil магистрал нефт қувурлари тизими орқали Россия нефтини Ўзбекистонга йўналтириш 2017 йилда бошланган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 36 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмаган.

KazTransOil 1 февралдан бошлаб Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит мақсадида Россиядан нефтини ташиш хизмати тарифини 1 тоннаси учун 25,12 доллардан 27,9 долларга кўтарди (ҚҚСсиз).

Мавзуга оид