Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Агентство": "Вагнер" Москвадан бошқариляпти
Евгений Пригожиннинг "ўтган вақт ичида биринчи марта" Мудофаа вазирлиги ўқ-дорилар билан таъминлаши ва ХҲК "зарур деб ҳисоблаган" Бахмутда операцияга рухсат бериш жанговар буйруғини олгани ҳақидаги сўзлари "Вагнер гуруҳи" Россия ҳукумати томонидан назорат қилинишига биринчи далилдир, деб ёзади "Агентство".
Хусусан, Пентагоннинг сизиб чиққан махфий ҳужжатларига кўра, Пригожин президент Владимир Путиндан ХҲК ва Мудофаа вазирлиги ўртасидаги можарога аралашишни шахсан сўраган, феврал ойида эса Путин Пригожин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан шахсий учрашув ўтказган, деб ёзади нашр.
"Пригожин билан тўқнашувда Мудофаа вазирлигининг ютқазиши унинг Россия ҳокимият тизимидаги алоҳида мавқейини мустаҳкамлайди. Жума куни эълон қилинган видеода ХҲК асосчиси ҳеч ким қила олмайдиган ишни қилди - у федерал вазирни сўкиб ташлади", - дея таъкидлайди "Агентство".
Аввалроқ "Вагнер гуруҳи" асосчиси Евгений Пригожин 10 май куни ушбу хусусий ҳарбий компания ёлланма аскарлари Бахмутдаги ўз позицияларини чеченларнинг "Ахмат" махсус топшириқли кучларига топширишларини тасдиқлаганди.
Унинг сўзларига кўра, у 10 май куни соат 00:00 да позицияларни топшириш учун "Ахмат" вакиллари билан боғланади. "Айнан ўша пайтда, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, жанговар салоҳиятимизни тўлиқ тугатамиз", деди у.
Бир кун аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров "Ахмат" Бахмутдаги "вагнерчилар" ўрнини босиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.12.2025
AP: Малида Африка корпуси «Вагнер»га ўхшаш «ёндирилган ер» тактикасини қўлламоқда
12:55 / 25.10.2025
Лондонда «Вагнер» ХҲК билан ҳамкорлик қилган британияликларга ҳукм ўқилди
11:11 / 09.10.2025
Россия учун жанг қилган қозоғистонлик ўз ватанида 5 йилга қамалди
11:15 / 08.08.2025