Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев
Президент мамлакатда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни референдум якунларига бағишланган учрашувда айтиб ўтди.
«Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Халқимизнинг референдум орқали билдирган хоҳиш-иродаси, қатъий танлови ҳам шу!» - деди президент.
Бундан буён ҳам миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши; барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши; мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Жамиятда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги қайд этилди.
«Мен президент сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ “Биз халқимизга хизмат қилгани келганмиз”, “Биз халқни рози қилишимиз керак» деган гапларни доим такрорлайман.
Ислоҳотларни бошлаган пайтда ўзимиз тасаввур ҳам қилмаган жуда кўп муаммо ва синовларга дуч келдик. Уларга эл-юртимиз билан биргаликда ечим топиб, ҳар бир масалани жойида ҳал қилиб бораяпмиз.
Чунки, янгиланган Конституциямизнинг маъно-мазмуни, бош мақсади ҳам халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир.
Бу мақсад йўлида қанчалик оғир бўлмасин, зарур маблағларни, керак бўлса, ортиқчаси билан топиб, барча имкониятларни ишга соляпмиз.
Халқимизнинг ўзи – энг адолатли ҳакам. Мен аминман, бугун юртимиздаги ҳар бир инсон “ҳаётимда ижобий ўзгариш бўлмоқда”, деб айта олади», деди президент.
Мавзуга оид
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
12:43 / 13.02.2026