Ўзбекистон | 10:02 / 08.05.2023
2930
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Кувайт 4 та соҳада қўшма лойиҳалар бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Кувайт компанияси раиси қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев "Рояль Мининг Гроуп" компанияси (Кувайт) раиси Иад Ал-Солиҳни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва мазкур компания ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Мамлакат иқтисодиётига Кувайт инвестицияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тоғ-кон саноати, тиббиёт, фармацевтика, қурилиш материаллари соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид