Россия томонидан санкцияларни четлаб ўтишнинг олди олиниши механизми тасвирланди
Еврокомиссия санкция остидаги товарларнинг Россияга етказилаётганини аниқласа, уларнинг экспортига тақиқ қўйиши мумкин.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 9 май куни Киевга ташрифи чоғида Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари 11-пакети моҳияти ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, гап учта элемент ҳақида кетяпти. Бу, биринчи навбатда, учинчи давлатлар орқали Россияга жўнатилаётган санкция остидаги товарлар рўйхатини кенгайтириш, сўнгра учинчи давлатлар томонидан санкцияларни четлаб ўтиш имкониятини олдини оладиган янги механизмларни яратиш, шунингдек, Россия ва бошқа давлатлар томонидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланиладиган хуфёна тизимларга барҳам бериш.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, агар Европа Комиссияси «Европа товарлари учинчи мамлакатларга экспорт қилинганидан кейин Россияга етказилаётганини кўрса, аъзо мамлакатларга ушбу товарлар экспортига қарши санкциялар қўллашни таклиф қилиши мумкин». У, шунингдек, «жуда ғайриоддий савдо оқимлари» кўпайганини ҳам қайд қилди.
Еврокомиссия раҳбари янги чеклов чоралари ҳали кўриб чиқилаётганини ва уларни жорий этиш хавф таҳлилини ҳисобга олган ҳолда ўта эҳтиёткорлик билан амалга оширилишини айтди. Бунинг учун улар Европа Иттифоқининг барча аъзолари томонидан тасдиқланиши керак.
Европа Иттифоқи 25 февраль куни Россияга қарши 10-санкция пакетини қабул қилди. Унга 120 дан ортиқ жисмоний шахс ва ташкилот қўшилган, экспорт ва импортга янги чекловлар жорий этилган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024