Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мопедлар ва тезлиги 50 км/соатгача бўлган воситаларни бошқариш учун вақтинча ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмайди
Мопедлар, квадроцикллар, трицикллар, скутерлар ва шу каби тезлиги 50 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситаларини ҳайдовчилик гувоҳномасини олмасдан туриб бошқаришга рухсат берилди. Бу рухсат вақтинчалик – шу йил охиригача амал қилади. Бу воситаларни бошқараётганлар мотошлем кийиши керак, деган талаб сақланиб қолди. Шу йўл орқали етказиб бериш хизматлари бозорини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Фото: Getty Images
«Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Унда хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, умумий овқатланиш ва товарларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган.
Жумладан, энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситалари, шу жумладан, худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатиб туриладиган бўлди.
Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийиши ва уни қадаб олиши зарурлиги белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид

11:30 / 13.08.2025
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган даромад солиғини тўлаш тартиби бекор қилинади

18:54 / 23.07.2025
БАА ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидаларини соддалаштирди

10:11 / 17.07.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди

16:32 / 30.06.2025