Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 май куни Чирчиқдан Ғазалкентгача бўлган йўл вақтинча ёпилади
13 май куни Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе тури бўйича "Оқтош-Чорбоғ Mountain" халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмлари автомобиллар учун ёпилади. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Хабарга кўра, Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 "Бектемир-Чорбоғ қўрғони" автомобил йўлининг 34 километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километри (Ғазалкент шаҳрига кириш)гача бўлган қисмлари 13 май куни соат 10:00 дан 17:00 гача вақтинча ёпилади.
Бўстонлиқ туманига борувчиларга Чирчиқ шаҳри ва 4П14 "Ғазалкент ш.-Tўйтепа ш." автомобил йўли (Қораманас, Қўшқўрғон қишлоқлари) орқали юриш тавсия этилди.
Аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида халқаро мусобақалар сабаб 10-14 май кунлари қатор йўллар вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026