Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Twitter платформасига янги раҳбар тайинлади
Линда Яккарино раҳбарлик лавозимида унинг ўрнини эгаллайдиган бўлди.
Линда Яккарино Twitter компаниясига бош директор қилиб тайинланди. Бу ҳақда платформа эгаси Илон Маск хабар берди.
«Линда Яккарино биринчи навбатда бизнес операцияларига эътибор қаратади, мен эса маҳсулот дизайни ва янги технологияларга эътибор қаратаман. Ушбу платформани универсал иловага айлантириш учун Линда билан ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутаман», деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Илон Маск ўз ўрнига аёл киши раҳбар бўлишини 11 май куни маълум қилганди. Шу билан бирга, у янги бош директор тахминан олти ҳафтадан кейин иш бошлашини таъкидлади.
CNN маълумотларига кўра, Яккарино бунга қадар NBCUniversal компаниясида 11 йил ишлаган. Сўнгги йилларда у глобал реклама ва ҳамкорлик бўлими раҳбари бўлган. Унинг қўл остида компания 100 миллиард доллар даромад олган ва Twitter, Buzzfeed, Snapchat ва YouTube каби кўплаб медиа платформалари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилган.
Илон Маск Twitter платформасини 2022 йил октябрь ойида 44 миллиард долларга сотиб олди. Ишнинг дастлабки ойларида тадбиркор ўзини бош директор этиб тайинлади ва компания ходимларининг 80 фоизини ишдан бўшатди. Февраль ойида у ўз итини компания бош директори этиб тайинлаганини ҳазиломуз тарзда эълон қилган эди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026