Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда
14-17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли шамол эсади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
2023 йилнинг 14-17 май кунлари Ўзбекистонга Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд қилинишича, 14-17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14-16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Баланд тоғли (2000 метрдан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16-17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
14-16 майда республика шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.