08:53 / 12.05.2023
16996
Реклама

Ўзбекистонда флагман даражасидаги экран ҳамда дизайнга эга ҳамёнбоп HONOR X9a смартфонлари сотувлари бошланди

Фото: HONOR

Флагманлик қурилмалари сифатига эга телефон, албатта, қиммат бўлиши шарт эмас. 11 майдан HONOR X9a смартфони Texnomart, Credit Asia, Media Park ва бренднинг бошқа ҳамкор дўконларида сотувга чиқарилади. Жозибали нархдаги янги телефон олдинлари фақат энг қиммат қурилмалардагина бўлган хусусиятларни ўзида жамлаган. Янги маҳсулотнинг сотувга чиқарилишини таниқли бошловчи, санъаткор ва стендап-комик Миршакар Файзуллоев қўллаб-қувватлади.

«Менинг саҳна ва саҳна ортидаги ишончли ёрдамчим бу — янги HONOR X9a. Кўзни чарчатмайдиган ёрқин ва ранг-баранг экран, ҳамманикига ўхшамаган сўнгги урфдаги дизайн, “уялтириб қўймайдиган” батарея, — Ўзбекистонда HONOR X9a сотувлари бошланганига изоҳ беради Миршакар Файзуллоев. Мен ушбу маҳсулотнинг сотувга чиқарилишини қўллаб-қувватлашдан хурсандман, негаки, оддий телефонга кўниб кетмайдиганлар учун смартфон ҳар куни сотувга чиқарилавермайди».

HONOR X9a илғор технологик сифатлари билан ажралиб туради. У диагонали 6,67 дюйм ва ёрқинлиги 800 нитгача бўлган қайрилган OLED-дисплейга эга, 2400 x 1080 пикселгача тасвирни кўтаради ва 1,07 миллиардгача рангни ажрата олади. Дисплейнинг ультра ингичка рамкалари экраннинг 93% гача фойдали майдонини таъминлайди ва бу смартфондан иш, ўйин ва видеолар кўришда фойдаланиш қулайлигини яратади. Бундан ташқари, экран 45° оптимал эгилиш радиусига ҳамда тушиб кетганда тирналиш ва лат ейишлардан асровчи мустаҳкам пишиқ ҳимоя ойнасига эга. 

Бундан ташқари, HONOR X9a дисплейи 1920 Гц.гача частотага эга бўлиб, кўз қамашиши ва зўриқишининг олдини олади, контентни хавфсиз томоша қилиш имконини беради, кўк ранг миқдорининг пасайиши бўйича  TÜV Rheinland сертификати эса смартфондан куннинг исталган қисмида бемалол фойдаланиш имконини беради.

HONOR X9a асосий сенсори 64 Мп, ижодий имкониятларни кенгайтирувчи ультра кенг бурчакли 5 Мп ва йирик планда тасвирга олиш учун 2 Мп сенсордан иборат учталик камера билан жиҳозланган. Аккумулятор сиғими 5100 мА*соатни ташкил этади, бу телефондан қувватлантиришсиз узоқ вақт давомида фойдаланиш имконини беради.  Энергия захирасини тўлдириш зарурати вужудга келганда эса тўплам ичидаги 40 Вт.лик HONOR SuperCharge адаптери ёрдамга келади.

Янги смартфоннинг муҳим афзалликларидан бири 11 ГБ.лик тезкор хотирани кенгайтириш технологиясидир. Бундан ташқари, у кучли саккиз ядроли Qualcomm® Snapdragon® 695 5G процессор билан жиҳозланган бўлиб, у иш ва кўнгилочар машғулотларнинг юқори самарадорлигини таъминлайди. HONOR’нинг бошқа қурилмалари билан эса экотизимли функциялардан фойдаланиш мумкин.  

HONOR X9a нархи 6+128 ГБ хотира версияси учун 4 090 000 сўмни ташкил этади. 11 майдан 31 майга қадар илк харидорлар совға тариқасида HONOR CHOICE Earbuds X3 Lite TWS-қулоқчинларига эга бўлишади.

Батафсил маълумот учун бот: https://t.me/honor_uz_online_bot

Instagram: https://instagram.com/honoruzbekistan?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Реклама

Top