Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология ва футбол чорраҳаси: HONOR ҳамда ЎФА ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Ҳамкорликнинг асосий ғояси – “Ўзбекистон ғурури: майдонда ва қўлда”. Бу бир томондан, миллий жамоанинг майдондаги ютуқлари ва фидойилиги ифодаси бўлса, иккинчи томондан, ҳар бир мухлиснинг кундалик ҳаётда ушбу ғурурни ҳис қилиши ва уни замонавий технологиялар орқали ҳам намоён эта олиши демакдир.
Фото: HONOR
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк бор жаҳон минбарига йўл олиши мамлакат спорт тарихидаги бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Бу жараён узоқ йиллик меҳнат, футбол инфратузилмасининг ривожи натижаси бўлди. Мураббийлар малакалари оширилиши, легионер футболчилар фаолияти эса терма жамоанинг сифат жиҳатдан янги босқичга чиқишига хизмат қилди.
Мазкур муваффақият ортида фақат спортчилар эмас, бутун бир тизим – федерация, мураббийлар штаби, тиббий гуруҳ ва албатта, мухлислар ишончи турибди. Шу маънода, бугунги натижа тасодиф эмас, узоқ муддатли стратегиянинг амалий самараси десак адашмаймиз.

Эндиликда терма жамоа олдида янада масъулиятли вазифа кўндаланг: жаҳон саҳнасида муносиб иштирок этиш ва мамлакат шаънини ҳимоя қилиш. Бу йўлда спорт тайёргарлиги билан бир қаторда замонавий технологиялар, инфратузилма ва халқаро даражадаги ҳамкорликлар ҳам муҳим рол ўйнайди.
Миллий футбол тарихий босқичга қадам қўяётган бир пайтда глобал технологик бренд – HONOR’нинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) билан ҳамкорликни йўлга қўйиши рамзий ва стратегик аҳамият касб этади.

HONOR ва ЎФА ҳамкорлиги коммуникация, идентификация ва технология уйғунлиги кесишган нуқтада шаклланмоқда. Евросиё минтақаси маркетинг бўйича бош директори Тан Мингянг таъкидлаганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ғурури нафақат стадионларда, балки ҳар бир мухлис қўлида замонавий қурилмалар орқали ҳам акс этмоқда.
“Ўзбекистон ўз тарихида илк бор жаҳон саҳнасига чиқмоқда ва бу бутун мамлакат учун жуда катта воқеа. HONOR’дa биз технология инсон учун ишлаши керак деб ҳисоблаймиз. ALPHA режаси орқали сунъий интеллект ва инсон бир-бирини тўлдирувчи экотизимни ривожлантиряпмиз. Шу боис, ЎФА билан ҳамкорлигимиз ўзгача мантиққа эга: миллий терма жамоа инсон кучи ва характерини ифода этса, HONOR уни қўллаб-қувватлайдиган технология бўлади”, – дейди Жинг Си, HONOR'нинг Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш менежери.
Ҳамкор танлаш жараёнида асосий мезон қадриятлар уйғунлиги бўлган. Бу ҳақда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов шундай фикр билдирди:
“Биз учун ҳамкор танлашда энг муҳими қадриятлар умумийлиги эди. Очиғини айтсам, тарихий лаҳзаларнинг мамлакатимиз учун қанчалик муҳимлигини тушуна оладиган бренд керак эди. HONOR – янги авлод бренди. У ҳам худди бизнинг терма жамоамиз каби, глобал даражага чиқиш мумкинлигини амалда кўрсатмоқда”, – дейди Равшан Эрматов.
Технология футболни қандай ўзгартириши мумкин?
Замонавий футбол тобора технологияларга таяняпти. Видеоаналитика, сунъий интеллект, рақамли платформалар – буларнинг барчаси ўйиннинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.
HONOR билан ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда янги имкониятлар очиши мумкин:
§ юқори сифатли фото ва видеоконтент орқали мухлисларга янги тажриба улашиш;
§ рақамли платформаларда мухлислар билан алоқани мустаҳкамлаш;
§ миллий жамоа фаолиятини глобал аудиторияга замонавий форматда тақдим этиш.

Тадбир якунида HONOR’нинг янги N авлоди тақдим этилиши билан ҳамкорлик ҳам эълон қилинди ва Футбол ассоциацияси ва жамоага HONOR N сериясининг янги авлоди совға қилинди.
Facebook: fb.com/honoruzbekistan/
Instagram: instagram.com/honoruzbekistan/
Telegram: t.me/HonorUzbekistan
YouTube: youtube.com/@Honor-Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 27.03.2026
HONOR аёлларнинг кундалик ҳаётдаги ролига бағишланган кампаниясини тақдим этди
19:00 / 11.03.2026
Бу оддий смартфон эмас, балки асл мўъжиза: HONOR Magic8 Pro флагмани Ўзбекистон бозорига илк бор расман кириб келди
15:00 / 27.02.2026
Рақобат кучаймоқда: Galaxy S26 тақдимотидан кейин ҳамма нигоҳ энди HONOR Magic 8 Pro’га қаратилмоқдами?
16:47 / 13.12.2025