Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кетма-кет гол урилишини кўришни хоҳлардим»: мухлисларнинг жаҳон чемпионати билан боғлиқ орзулари HONOR AI ёрдамида жонланди
Кимдир Элдор Шомуродов билан учрашиш, яна кимдир миллионлар ўйинини катта майдонда жонли кузатишни истайди. Kun.uz мухбири футбол мухлисларидан ўйин билан боғлиқ орзуларини сўради. HONOR'нинг AI Image to Video 2.0 технологияси эса бу тасаввурларни видеога айлантирди.
Кимдир футболчи бўлиш, кимдир жаҳон чемпионатига бориш, яна кимдир эса миллий терма жамоа дунёнинг энг кучли жамоалари қаторида муносиб иштирок этишини орзу қилади. Бир нарса аниқ: жаҳон чемпионати энди ўзбекистонлик мухлислар учун узоқдаги орзу эмас. Бу тарихнинг бир қисми.

Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатига йўлланмаси миллионлаб мухлисларга унутилмас ҳиссиётларни туҳфа этди. Kun.uz мухбири «Бунёдкор» миллий стадионида жам бўлган томошабинлардан 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари ҳақидаги энг эсда қоларли хотира ва орзуларини сўради. HONOR смартфонидаги AI Image to Video 2.0 технологияси эса уларнинг тасаввурини қисқа видеоларга айлантириб, визуал кўринишда жонлантирди.

Мухлисларнинг жавоблари бир-биридан фарқ қилса-да, уларни битта жиҳат бирлаштирарди: терма жамоага бўлган ишонч ва футболга муҳаббат.
«Жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг кетма-кет гол уришини кўришни жуда хоҳлардим», – дейди мухлислардан бири.
Яна бири эса болаликдаги орзусини айтди:
«Элдор Шомуродов билан учрашишни истардим. Унинг меҳнати ва матонати менга доим мотивация берган».
Сунъий интеллект ёрдамида кимдир ўзини Элдор Шомуродов билан бир майдонда кўрди, бошқаси эса стадион трибуналарида Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб, терма жамоанинг голларини нишонлаётганини визуал ҳис қилди.
HONOR 600 серияси ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
HONOR Uzbekistan’нинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Facebook: fb.com/honoruzbekistan
Instagram: @honoruzbekistan
Telegram: t.me/HonorUzbekistan
YouTube: youtube.com/@Honor-Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 09.06.2026
Суратни видео қиладиган смартфонлар: янги HONOR 600 серияси тақдим этилди
19:00 / 04.06.2026
HONOR 600 Ўзбекистонда AI-смартфонлар даврининг янги босқичини бошлаб беради
18:00 / 29.03.2026
Технология ва футбол чорраҳаси: HONOR ҳамда ЎФА ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
19:00 / 27.03.2026