Президент Тошкентда касбга йўналтириш маркази ва нодавлат таълим муассасаси фаолияти билан танишди
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимотида иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари дастлаб Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди. Бу ерда ёшлар ва аёлларга савдо, маркетинг, молия, ахборот технологиялари соҳаларидаги замонавий касблар ўргатилади.
Шу ерда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. 10 май куни шу масала бўйича ўтказилган йиғилишда салоҳиятли тадбиркорларни янги иш ўринлари яратишга рағбатлантириш таклифи билдирилган эди.
- Бу икки томонлама манфаатли, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ҳозир кўп тадбиркорлар фаолиятини кенгайтирмоқчи, ҳаммага малакали ишчи керак. Мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, соҳага мутахассис тайёрласин. Бунинг учун давлат инфратузилма, молия, солиқ бўйича енгилликлар беради. Иш ўринлари кўпайгани, аҳолининг харид қобилияти ошгани ҳисобидан бу пул пировардида иқтисодиётга қайтиб тушади. Энг муҳими, бу амалиёт ёшлар учун фақат иш ўрганиш эмас, ҳаёт мактаби бўлади.
Тақдимотда Шайхонтоҳурнинг туризм салоҳиятини ишга солиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Пойтахт туманлари ҳокимлари Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлар тажрибасини ўрганиши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди.
Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд.
Президент ушбу мактаб тажрибаси асосида кичик ҳудудда кўп ўқувчи ўринларини яратиш, нодавлат мактабларда таълим сифатини назорат қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Ўқувчилар билан мулоқотда билим энг яхши инвестиция экани, давлат ёшларнинг зўр мутахассис бўлиб, келажакда йўлини топиши учун барча шароитларни яратиши қайд этилди.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024