Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда "чет эл агентлари" тўғрисидаги қонунга "учинчи шахслар" тоифаси киритилади
“Учинчи шахслар” “маълум таъсир” ўтказиб, “чет эл агентлари”га “Хорижий таъсир остидаги шахслар фаолиятини назорат қилиш тўғрисида”ги қонунни бузишда ёрдам бериши мумкин, деди адлия вазири ўринбосари Свириденко.
Россияда “чет эл агентлари” тўғрисидаги қонун ҳужжатларига маълум бир “учинчи шахслар” тоифаси киритилади. Бу ҳақда 11 май, пайшанба куни бўлиб ўтган XI Петербург халқаро юридик форумида Россия адлия вазири ўринбосари Олег Свириденко маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу одамларнинг “чет эл агентлари” билан алоқаси ҳам йўқ, лекин улар “ўзи хоҳламаган ҳолда” маълум таъсир кўрсатиши ва “чет эл агентлари”нинг “Хорижий таъсир остидаги шахслар фаолиятини назорат қилиш тўғрисида”ги қонунни бузишига ёрдам бериши мумкин”.
Вазир ўринбосари бўлажак тузатишларни “қонун профилактикаси усули” деб атади. Унинг қўшимча қилишича, огоҳлантиришларни, масалан, “таниқли “чет эл агентлари”ни кўрсатадиган каналлар” олиши мумкин. “Учинчи шахслар” жарима билан жазоланади, деди Олег Свириденко.
Шу билан бирга, Свириденконинг таъкидлашича, унинг вазирлиги нафақат чет элдан молиялаштириш, балки "методик ва ташкилий ёрдам кўрсатиш, медиа платформалар, ахборот маконида тарғибот, техник жиҳозлаш ва бошқа кўплаб нарсалар учун" одамларни "чет эл агентлари" рўйхатига киритяпти.
Россияда "чет эл агентлари" тўғрисидаги қонун 2012 йилда пайдо бўлган. Одатда, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги "чет эл агентлари" рўйхатини ҳар ҳафта, жума кунлари тўлдиради. Айни пайтда унда 598 нафар жисмоний шахс ва ташкилот қайд этилган.
2022 йил 1 декабрдан бошлаб қонун нафақат хориждан маблағ оладиган, балки чет эл “қўллаб-қувватлаётган” ва “чет эл таъсири остида” бўлганларни ҳам “чет эл агентлари” деб эълон қилишга рухсат берган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025