Жаҳон | 11:16 / 13.05.2023
7400
2 дақиқада ўқилади

Россия думаси вице-спикери "русофобия" учун жазолашни таклиф қилди

"Русофобия" учун жиноий жавобгарлик "тинчлик ва хавфсизликни сақлаш" учун зарур, деди Давлат думаси вице-спикери. У “русофобия”ни “мисантропик мафкура”га қиёслади.

Фото: Россия думаси

Россия Федерацияси Давлат думаси вице-спикери Ирина Яровая Россияда “русофобия”нинг намоён бўлиши учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди.12 май, жума куни ХI Петербург иқтисодий форумида сўзлаган нутқида у “русофобия”ни “мисантропик мафкура”га қиёслади. ва "русофобия пойгасига кирганларни тўхтатиш" ва "тинчлик ва хавфсизликни сақлаш" учун жиноий жавобгарлик зарурлигини таъкидлади.

Давлат думаси спикери ўринбосарини адлия вазири ўринбосари Андрей Логинов ва Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна Москалкова қўллаб-қувватлади.

Москалкова, хусусан, "русофобия"ни алоҳида жиноят деб билишини айтди ва Россия "русофобия фаолияти" учун чет элликларга сиртдан ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга, деган фикрни билдирди.

Феврал ойи охирида Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича президент кенгаши раҳбари Валерий Фадеев ҳам худди шундай ташаббус билан чиққанди. Унга кўра, келажакда бошқа мамлакатларда яшаётганлар “русофобия” моддаси бўйича жазоланиши керак.

Мавзуга оид