Самарқандда фуқаронинг қўйларини бўғизлаб, ўзига таҳдидли хат қолдирган жиноий гуруҳ ушланди
Жиноий гуруҳ аъзолари тунда 6 бош қўйни бўғизлаб, 3 бошини машинага ортиб олиб кетишган ҳамда воқеа жойида оилага таҳдидомуз хат қолдиришган. Олдинроқ Kun.uz ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган ва унда оила аъзолари таҳдид ер учун бўлиши мумкинлигини айтишганди.
Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан фуқаронинг қўйларини бўғизлаб, воқеа жойида таҳдидли хат қолдириб кетган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га ИИВ Тезкор-қидирув департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 23 апрель куни Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ҳолат ҳақида хабар берган ва жиноятчиларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда етказилган зарарларни қоплаб беришни сўраган. Воқеа жойи тезкор тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, таҳдидли сўзлар ёзилган қоғоз далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган ва хатшунослик экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида юқорида қайд этилган жиноятни содир этган шахслар аниқланган. Маълум бўлишича, 3 нафар шахс ҳодиса содир бўлган тунда қўйхонага бориб, 6 дона қўйларни бўғизлаб, 3 донасини Nexia машинасига ортиб кетишган. Олиб кетилган 3 дона қўйлнинг биттасини сўйиб, қолган 2 бошини яшаш хонадонида сақлаб келишган.
Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилиб, жиной гуруҳ ташкилотчисини топиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024