Венгрия ЕИнинг Россияга қарши 11-санкция пакетини блоклаш билан таҳдид қилди
Будапешт Венгрия OTP Bank Украинанинг "уруш халқаро ҳомийлари" рўйхатига киритилгани сабабли ЕИнинг Россияга қарши янги санкцияларини блоклаши мумкин, дея огоҳлантирди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.
Венгрия Украина коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги OTP Bank'ни "уруш халқаро ҳомийлари" рўйхатига киритгани сабабли, Россияга қарши ЕИ санкцияларини блоклаши мумкин. Бу ҳақда 12 май, жума куни ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Швецияда бўлиб ўтган йиғилишида Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
“Аниқ айтиш керакки, Украина OTP Bank'ни халқаро уруш ҳомийлари рўйхатида сақлаб турган бир пайтда, ҳар қандай янги ечимни қўллаб-қувватлаш биз учун жуда қийин”, — деб ёзди Сийярто Facebook’да.
Будапешт ушбу банкнинг рўйхатга киритилганини “жанжалли” прецедент деб ҳисоблайди. Сийярто сўзларига кўра, OTP Bank ҳеч қандай қоидабузарликларга йўл қўймаган. Венгриялик дипломат молия институти фаолияти халқаро талаблар ва қонунчиликка мос келишига ишонтирди. "Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида OTP Bank ушбу Украина рўйхатида бўлган бир пайтда, 11-санкциялар пакети бўйича музокараларни бошлаш биз учун жуда қийинлигини аниқ айтдим. Биз украиналиклардан OTP'ни рўйхатдан олиб ташлашни талаб қиламиз", - деб таъкидлади Сийярто.
Венгрия OTP Bank ҳақидаги қарор 4 май куни Миллий агентлик томонидан эълон қилинди. Бунга банк раҳбариятининг Россиядаги фаолиятини давом эттириш тўғрисидаги қарори ҳамда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луҳанск “халқ республикалари”нинг амалда тан олиниши сабаб бўлди, дейилади агентлик хабарида. Унга кўра, OTP Россиянинг 50 та энг йирик банкларидан бири бўлиб, бир қатор соҳаларда бозор етакчилари қаторига киради. Россия Федерациясида у 2,2 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади.
“ОАВда маълум бўлишича, банк Россия ҳарбийларига кредит бериш учун имтиёзли шартларни ҳам тақдим этади”, — дейилади изоҳда. Ўз ишида молия институти, хусусан, Россия Федерациясининг 2022 йил 7 октябрдаги қонунига таянган, аслида "ЛХР" ва "ДХР"ни тан олган, дейилади маълумотда. OTP Bank Украина Миллий агентлиги томонидан "уруш халқаро ҳомийлари" рўйхатига киритилган 24-компаниядир.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024