Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ элчилари Россияга қарши санкциялар 11-пакети бўйича қарор қабул қила олмади
Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг 11-пакети бўйича келишувга келаси ҳафтада эришилиши мумкин, деди Полшанинг ЕИдаги элчиси. Унинг сўзларига кўра, бир қатор техник масалалар бўйича эксперт таҳлили зарур.
12 май, жума куни Европа Иттифоқи 27 давлатининг Брюсселдаги элчилари Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети лойиҳаси матни бўйича келиша олмади. Полшанинг Европа Иттифоқидаги вакили Анжей Садос келаси ҳафта келишувга эришилиши мумкин деб ҳисоблайди, деб хабар берди "Польское радио". Техник режанинг бир қатор масалалари бўйича ҳали ҳам тўлиқ эксперт таҳлили зарур, деб тушунтирди Садос.
Полша Россия транспорт компанияларига қарши санкциялар ва Беларусга нисбатан ҳам худди шундай чоралар кўришни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Варшава Россия Федерациясининг ядро секторига қарши зарур жазо чораларини, шунингдек, Россиядан олмос олиб киришни тақиқлашни кўриб чиқади. “Ҳозирги вазиятда биз Россиянинг агро-озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни давом эттириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз”, — дея қўшимча қилди Анжей Садос.
Варшава ташаббуси билан украиналик болаларни Россияга депортация қилиш ва уларни мажбуран асраб олиш учун жавобгар шахсларнинг қора рўйхатини тузиш ва лойиҳа матнига киритиш таклиф қилинмоқда.
Еврокомиссиянинг Москвага қарши санкциялар 11-пакети бўйича таклифи 5 май куни Европа Иттифоқига аъзо давлатларга юборилган эди. Кейинги босқич бу таклифнинг Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари даражасида биринчи муҳокамаси бўлди.
Хусусан, Москвага санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган турли субъектларга нисбатан жазо чоралари муҳокама қилинди.
“Янги пакет санкцияларга риоя қилиш, уларнинг самарадорлиги ва биз санкцияларни четлаб ўтишдан қандай қочишимиз мумкинлиги ҳақида бўлади”, деди Еврокомиссия матбуот котиби Эрик Мамер 8 май куни Брюсселда.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026