Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Қозоғистон президентини 70 ёшлик юбилейи билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси қайд этилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтган йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.
Қўшма ташқи савдо компаниясини ишга тушириш ва Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш юзасидан кўрилган амалий чоралар қайд этилди.
Икки мамлакат етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024