Янги коридор, вагон заводи, Самарқанд ва Нукусга электробуслар — Илҳом Маҳкамов Хитой билан келишувлар ҳақида
Хитойдан Ўзбекистонга қуриладиган темирйўлнинг техник-иқтисодий асослари тайёр, дея маълум қилди Хитойнинг Сиан шаҳридаги бизнес форумдан кейин Kun.uz'га интервю берган транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, Хитой компаниялари Ўзбекистонда юк вагонлари ва электробуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.
18 май куни Хитойнинг Сиан шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи, 19 майда эса Марказий Осиё – Хитой саммити бўлиб ўтади.
Ташрифдан олдин, 17 май куни Сианда Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Kun.uz мухбирига интервю берган транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ХХР билан ҳамкорликдаги янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Узоқ вақтдан буён кутилаётган янги транспорт коридори
Энг муҳим масалалардан бири – Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳаси. Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра, Хитой темир йўллари қошидаги лойиҳа институти билан бу темир йўлнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланган.
“Бугун биз қирғиз ва хитой ҳамкасбларимиз билан шу қурилишда амалий жиҳатдан қандай янги қадамларга ўтиш бўйича алоҳида “Йўл харитаси”га қўл қўяяпмиз”, – деди у.
Юк вагонлари ишлаб чиқариш
Илҳом Маҳкамовга кўра, Хитой томони билан Ўзбекистонда юк вагонларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш бўйича келишувга эришилган.
“Бу ҳам таннархни туширишга, ҳам [ишлаб чиқариш] ҳажмини оширишга имконият яратади. Биринчи навбатда юк вагонлари ишлаб чиқарилади. Кейинги босқичда йўловчи вагонларини ҳам ишлаб чиқариш масаласини энди кўриб чиқишни бошладик”, – деди вазир.
Бошқа ҳудудларга ҳам электробуслар
Хитойнинг King Long ва Yutong компаниялари билан Ўзбекистонга 1000 та автобус етказиб бериш бўйича келишув тузилган. Маҳкамов охирги ҳафталарда автобусларнинг қарийб 600 таси етказиб берилгани, қолган 400 таси май ойи охиригача олиб келинишини айтди.
“Бундан ташқари, Yutong компанияси электробусларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариши ҳам келишиляпти”, – дея маълум қилди Транспорт вазирлиги раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Европа Тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанддаги конференцияси доирасида Хитойдан олиб келинган биринчи 6 та электробуснинг тақдимоти бўлиб ўтган. Бундай электробуслардан 2 ой ичида Самарқанд ва Нукус шаҳарларига 100 тадан харид қилиниши кутиляпти.
Хитойнинг Сиан шаҳридан
Сардорбек Усмоний,
Kun.uz мухбири
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:48 / 20.01.2025
Хитой ракетаси навигацион тизимларга эга сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиқди
22:37 / 20.01.2025
Хитойлик қиз мушуги туфайли иш ва мукофотдан маҳрум бўлди
17:36 / 20.01.2025
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
16:47 / 20.01.2025