Миллий гвардиянинг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича ваколати ИИБ ҳуқуқи билан тенглаштирилди
АОКАда Миллий гвардия Марказий девони раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Маъмурий жавобгарлик кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига мувофиқ Миллий гвардия зиммасига оммавий тадбирлар вақтида, шунингдек, боғлар, хиёбонлар ҳамда бозорларда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш вазифаси юклатилган.
Жорий йилнинг 12 май кунидан Миллий гвардияга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16 та моддаси (183-, 184-2-, 184-3-, 185-, 185-, 185-, 186-, 187-, 188-, 188-1-, 188-2-, 188-3-, 189-, 189-1-, 191-, 192-) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ваколати берилди.
Энди Миллий гвардия хизматчилари томонидан жойнинг ўзида шахсни аниқлаш ва электрон шаклда баённома тузиш тартиби амалга оширилади ҳамда мазкур баённома судга ёки Миллий гвардия мансабдор шахсларига юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрсатилган моддаларга кўра, Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия органлари ишларни кўриб чиқишда тенг ҳуқуқлидир.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
09:55 / 15.07.2024
Сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
09:54 / 29.05.2024