Республикачилар АҚШнинг СҲҚ-3дан чиқиб кетишини таклиф қилди
Бир гуруҳ республикачи сенаторларга кўра, Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартнома “Россия ва Хитойни кучлироқ, Американи эса заифроқ қилган”. Улар мамлакат ядровий кучларини кучайтиришга чақирмоқда.
10 нафар республикачи сенаторлар гуруҳи АҚШ Конгрессига мамлакатни стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадан (СҲҚ-3, New START номи билан ҳам танилган) чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда 18 май, пайшанба куни Сенатнинг халқаро алоқалар қўмитаси сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
"АҚШ президенти Жо Байден Россия ва Хитойни кучлироқ, Американи эса заифлаштирган бу шартномани узайтирмаслиги керак эди. Биз шартномадан чиқиб, ядровий кучларимизни кучайтиришимиз керак", - дейди ҳужжат муаллифларидан бири, Сенатда Арканзас штати вакили Том Коттон.
Худди шундай нуқтайи назарни қонун лойиҳасининг ҳаммуаллифи, Айдахо штати сенатори Жим Риш ҳам билдирди. Унинг сўзларига кўра, Байден маъмуриятининг Россия билан СҲҚ-3 шартномасини узайтириш қарори АҚШни “кишанлаб қўйган”. "Америка ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлай олмади, Хитойга ҳайратланарли даражада стратегик ядровий қурол тизимларини тўплаш имконини берди ва Россияга Украинага қарши ўзининг йирик тактик ядро қуроллари арсенали билан таҳдид солишга йўл очди", деди у.
"Янги СҲК шартномасига - йўқ" (No START Treaty Act) деб номланган қонун лойиҳасида айтилишича, Россия келишув қоидаларини "аниқ даражада бузмоқда". Ҳужжат муаллифлари АҚШнинг шартномадан чиқиши билан бир қаторда, мамлакат ядровий кучларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ядровий чеклашнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишни таклиф қилмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024