АҚШ F-16'да украиналик учувчиларни ўқитиш режасини қўллаб-қувватлайди
Ўқув жараёни Европада яқин ҳафталарда бошланади. Тайёргарлик давом этар экан, Украинага қачон, ким томонидан ва қанча қирувчилар берилиши ҳақида қарорлар қабул қилинади.
АҚШ президенти Жо Байден 19 май, жума куни Япониянинг Хирошима шаҳрида бўлиб ўтган G7 етакчилари саммитида Вашингтон украиналик учувчиларни АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолётларида ўқитиш режаларини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ахборот агентликлари манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг фикрича, ўқув жараёни Европада бўлиб ўтади. Эҳтимол, у келгуси ҳафталарда бошланади ва бир неча ой давом этади. CNN ва AFP таъкидлаганидек, учувчилар ўқитилаётган вақтда Украина самолётни қачон қабул қилиши, шунингдек, уни ким ва қанча қирувчи билан таъминлаши ҳақида қарорлар қабул қилинади.
Расмий маълумотларга кўра, АҚШнинг “қирувчилар коалицияси”ни қўллаб-қувватлагани ҳозирча хабар қилинмаган. Бироқ Украина президенти Володимир Зеленский аллақачон “АҚШ ва Жо Байденнинг тарихий қарорини” олқишлашини Twitter'да ёзди. “Ушбу қарорнинг амалий ижросини Хирошимадаги G7 саммитида муҳокама қилишни сабрсизлик билан кутаман”, — дея қўшимча қилди у.
Вашингтоннинг коалицияни қўллаб-қувватлаш қарори ҳақидаги маълумотни Британия бош вазири Риши Сунак ҳам тасдиқлади. "Буюк Британия АҚШ ва Нидерландия, Белгия ва Дания билан Украинани зарур бўлган ҳаводаги жанговар қобилият билан таъминлаш учун ишлайди", деб ёзди у Twitter'да.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024