Мактабда якуний аттестациядан “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар синфда қайта ўқийдими?
Умумтаълим муассасаларини тамомлаётган ўқувчилар якуний давлат аттестацияси имтиҳонига қачон киради? Имтиҳон қайси фанлардан ўтказилади? Имтиҳон вақтида китобдан фойдаланиш мумкинми?Битирувчиларни қизиқтираётган 10 та саволга жавоб берилди.
Мактаб битирувчилари учун аттестациядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Адлия вазирлигига кўра, бунда айрим истиснолар ҳам мавжуд.
Хусусан, фанларни яхши ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан қуйидаги ҳолларда озод этилади:
- битирувчи касал бўлганда (касалликлар рўйхати бу ерда қайд этилган);
- халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларда битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса.
Имтиҳонлар қайси фанлардан бўлиб ўтади?
Битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Якуний аттестация мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Мазкур жадвал якуний аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин кўринадиган жойга осиб қўйилиши белгиланган.
Унинг тартиби қандай?
Жадвални тузишда ўқув фанлари бўйича ўтказиладиган якуний аттестация оралиғи икки кундан кам бўлмаслиги керак. Шунингдек, жисмоний тарбия фанидан аввал амалий, кейин назарий якуний аттестация ўтказилиши инобатга олиниши керак.
Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилиши, ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталарга биттадан ўтқазилиши, барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8:00 дан бошланиши лозим.
Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин. Битирувчиларга ёзма ва оғзаки якуний аттестацияда фойдаланиш учун мактаб штампи туширилган тоза варақлар берилади.
Аттестацияда китобдан фойдаланиш мумкинми?
Қайд этилишича, она тили ва адабиётдан баён ёки иншо ёзишда битирувчиларга ёзаётган баён ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишлари ҳам мумкин.
Имтиҳон вақтида танаффус бериладими?
Ёзма ишларни бажариш пайтида 5–10 дақиқага синфдан ташқарига чиқиш мумкин. Бундай ҳолларда битирувчи ёзма ишини якуний аттестация комиссияси аъзоларига топшириб кетади. Якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан эса ёзма ишга битирувчининг қанча муддатда синфдан ташқарида бўлганлиги белгилаб қўйилади.
Топшириқларни бажариш учун қанча вақт берилади?
Она тилидан баён ёзиш учун 3 соат, иншо учун эса 4 соат, математикадан ёзма иш учун 3 соат, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ҳар бир тест учун 2 дақиқа, аниқ фанлар бўйича ҳар бир тест учун 3 дақиқа вақт берилади.
Оғзаки топшириқлар учун 15–20 дақиқа ажратилган.
Битирувчига қўшимча савол берилиши мумкинми?
Қўшимча саволлар билетда қўйилган топшириқлар доирасида берилиши мумкин. Яъни имтиҳон олувчи битирувчининг жавобидан қониқмаса ёки уни аниқлаштириб олмоқчи бўлса, қўшимча савол беришга ҳақлилиги назарда тутилмоқда. Якуний аттестация комиссияси аъзолари битирувчининг жавобларини диққат билан бўлмасдан тинглайди.
Иккинчи марта билет олиш мумкинми?
Билет саволига жавоб бера олмаган битирувчига якуний аттестация комиссияси томонидан иккинчи маротаба билет олишга рухсат берилади.
Битирувчи олган иккинчи билетга ҳам жавоб бера олмаса, унга якуний аттестациянинг баҳоси сифатида “қониқарсиз” баҳо қўйилади ва учинчи маротаба билет олишга рухсат берилмайди.
Баҳолар қачон эълон қилинади?
Ёзма ишларнинг баҳолари навбатдаги аттестация бўладиган кунгача эълон қилинади. Оғзаки аттестацияда натижалар шу синфда аттестация тугаши биланоқ битирувчиларга маълум қилинади. Битирувчига якуний баҳони қўйишда унинг аввалги синфларда олган баҳолари ҳам инобатга олинади.
Қайта топшириш бўладими?
Бир ёки икки фандан ўтказилган аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Ўзбекистон | 18:34
-
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди
Жаҳон | 18:26
-
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ
Жаҳон | 18:23
-
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди
Жамият | 17:38
Мавзуга оид

15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

11:15 / 25.01.2025