Ўзбекистон | 13:47 / 22.05.2023
6626
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Латвия қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни фаоллаштиради

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Дидзис Шмитс билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги савдо ва сармоявий, юқори технологияли, саноат ва илмий-техникавий шерикликни фаоллаштириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистон Латвиянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори эканини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан биридир.

Шу муносабат билан Дидзис Шмитс қишлоқ хўжалиги, экология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларида Ўзбекистон-Латвия келишувларини амалга ошириш мақсадида юқорида қайд этилган йўналишларга жалб қилинган латвиялик етакчи мутахассислар, корхона ва ташкилотларнинг имкониятлари сафарбар этилишини маълум қилди.

Латвия томони Ҳукуматлараро комиссия, Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгаши каби ҳамкорликнинг муҳим тизимлари икки томонлама институционал механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилганини қайд этди.

Музокаралар чоғида томонлар икки мамлакат қишлоқ хўжалиги идоралари ўртасидаги режалаштирилган алоқалар жадвали, даражаси ва кун тартибига ҳам тўхталиб ўтдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид