Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Украинада уруш бошланганидан бери 8895 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди
Россия босқинининг бошидан, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 21 майгача Украинада 8895 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, тинч аҳоли орасида жами йўқотишлар 24012 кишини ташкил этяпти, дея хабар беради Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси.
Унинг маълумотларига кўра, Россия тажовузи натижасида 4040 нафар эркак, 2403 нафар аёл, 275 нафар ўғил ва 218 нафар қиз бола ҳалок бўлган. Яна 30 нафар боланинг ва 1929 нафар катталарнинг жинси ҳали аниқланмаган.
Украинада уруш бошланганидан бери яраланган тинч аҳолининг умумий сони 15117 кишини ташкил этди, улардан 445 нафари ўғил болалар, 314 нафари қиз болалар ва 276 нафари жинси ҳали аниқланмаган бошқа болалардир.
«БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг фикрича, тинч аҳоли ўлими ёки жароҳатланганларнинг ҳақиқий сони анча юқори, чунки бундай ҳодисалар содир бўлган жойлардан олинган кўплаб хабарлар ҳали ҳам қўшимча тасдиқлашни талаб қилади, жанглар давом этаётган баъзи жойлардан олинган маълумотлар эса кечикмоқда», дейилади ҳужжатда.
Шу тариқа, БМТ Россия томонидан босиб олинган Мариупол, Лисичанск, Попасна ва Северодонецкда тинч аҳоли орасида қайд этилган қурбонлар ҳақида ҳали аниқ маълумот ололмаган.