Жаҳон | 20:02
906
2 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири Юлия Свириденко истеъфога чиқарилди

Украина Олий Радаси бош вазир Юлия Свириденко ва Вазирлар Маҳкамасининг истеъфосини қўллаб-қувватлади.

Фото: AP

Свириденконинг кетишини ёқлаб 258 депутат овоз берди, деб ёзди «Суспильне». Свириденко билан бирга Украина ҳукумати ҳам истеъфога чиқади.

Депутатлар янги бош вазирни 16 июл куни сайлашни режалаштирмоқда. У тайинлангунга қадар ҳукуматни бош вазир ўринбосари Денис Шмигал бошқаради.

«Бир йил аввал бўлгани каби, ҳукуматнинг асосий вазифаси Россиянинг доимий ҳужумлари шароитида қишдан омон қолиш бўлади. Ўтган йили ҳам руслар бизни музлатишни хоҳлаганди. Улар буни уддалай олмади. Келгуси қишга тайёргарлик кўриш учун биз барча ҳудудларнинг барқарорлигини таъминлаш режаларини тасдиқладик ва уларни ҳар куни амалга оширмоқдамиз», деди Свириденко.

Свириденко Украина ҳукуматини бир йилдан камроқ вақт бошқарди. У 2025 йил июль ойи ўрталарида иш бошлаган эди.

Свириденконинг кетиши Зеленский даврида ҳукумат раҳбарининг тўртинчи ўзгаришидир. Унинг истеъфосини у ўтган ҳафта эълон қилган эди.

Украина матбуоти «Нафтогаз» раҳбари Сергей Корецкий янги бош вазир бўлиши мумкинлигини ёзмоқда. Свириденкога эса Украинанинг АҚШдаги элчиси лавозими таклиф қилинди, аммо у ҳозирча бу лавозим ҳақида қарорини эълон қилмади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид