Payme экспертлари онлайн-тўловларнинг афзалликлари ва хавфсизлиги ҳақида гапириб беришди
Payme мутахассислари онлайн-тўловларнинг асосий афзалликлари билан ўртоқлашдилар ва улар қанчалик хавфсиз эканлигини тушунтириб бердилар.
Замонавий Ўзбекистонни онлайн-тўловларсиз тасаввур этиб бўлмайди, бунинг шарофати билан мамлакатнинг ҳар бир аҳолиси смартфон ёрдамида хизматлар ва сервислар учун ҳақ тўлаш имкониятига эга бўлди. Payme компанияси мутахассислари онлайн-тўловларнинг муҳим афзалликлари, бунинг ёрдамида кўп вақтни тежаш мумкинлиги, улардан фойдаланиш қанчалик хавфсиз ва қулайлиги ҳақида сўзлаб беришди. Payme иловасида товар ва хизматлар учун тўлов ўзингиз билан бир уюм нақд пул олиб юришдан кўра қулайроқдир.
Payme муқобил – онлайн-тўловлардан фойдаланишни таклиф қилади, уларнинг афзалликлари орасида юқори тезлик, кундалик фойдаланиш қулайлиги, навбатда туришдан ва тўлов жойигача йўлда вақтни тежаш, қайтим излашнинг кераги йўқлиги ва фойдаланувчи маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш имкониятлари мавжуд.
Онлайн-тўловлар қандай амалга оширилади?
Payme фойдаланувчилари хизматлар учун илованинг тегишли бўлимида, сайтда ва Телеграм мессенжеридаги махсус ботда тўловларни амалга ошириши, карталар ўртасида ўтказмалар, QR-код ва Payme Gо ёрдамида тўлов, Visa картасидан фойдаланган ҳолда халқаро тўловларни амалга ошириши мумкин. Ушбу усулларнинг ҳар бири турли вазиятларда фойдали бўлади, аммо уларнинг барчасини инкор этиб бўлмас бирлаштирувчи бир жиҳат бор - бу хавфсизлик ва қулайлик.
Онлайн-тўловни амалга оширишда фойдаланувчининг шахсий маълумотлари хавфсиз шифрланади, бу махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши ҳақида хавотирланмаслик имконини беради. Шуниси эътиборга лойиқки, тўлов вақтида фойдаланувчи товар ёки хизматларни сотиб олиши вақтида ундан сотувчи томонидан ўзбошимчалик билан белгиланган қиймат эмас, балки қатъи белгиланган сумма ечиб олинади. Payme ўз фойдаланувчиларининг молияси ҳимоясида туради, бу эса тўловларни амалга оширишда хавфсизлик ҳиссини яратади.
Халқаро даражадаги ишончли ҳимоя
Ҳар қандай турдаги онлайн-тўловларни амалга оширишда Payme хизмат кўрсатувчи таъминотчига фақат операцияни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни юборади. Бу маълумотлар очиқ ёки сақланган бўлишидан қатъи назар, у доим мижозларнинг молиявий хавфсизлигини таъминлаш учун шифрланади.
Payme хавфсизлик мутахассислари молиявий маълумотларни ҳимоя қилиш ва фойдаланувчиларига нисбатан фирибгарликнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўраётганликларини айтишди. Шундай қилиб, фойдаланувчининг шахсий кабинетига киришда молиявий операцияларни амалга ошириш учун шахсингизни тасдиқлашда кўп факторли аутентификациядан ўтиш керак. Яъни, Payme жамоаси аккаунтдаги ҳар қандай шубҳали ҳаракатни аниқлаш учун уни мониторинг қилиб боради.
Мисол учун, агар аккаунтга янги қурилма орқали кирилса, фойдаланувчига SMS-хабарнома келади. Бу Payme жамоаси фойдаланувчига паролни бегона шахс билиб қолса ва мижознинг шахсий кабинетига киришга ҳаракат қилса, унинг аккаунтини ҳимоя қилишда ёрдам бериши учун зарур.
Шунингдек, Payme ўз мижозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида етакчи тўлов тизимлари ва банклар билан ҳам ҳамкорлик қилади. Шундай қилиб, Payme компанияси аудитдан муваффақиятли ўтди ва PCI DSS хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини тасдиқлади. Бу мижозларнинг тўлов карталари маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш ва компаниянинг IТ инфратузилмаси самарадорлигини таъминлашга содиқлигининг яққол далилидир. Payme ҳар йили мижозлар маълумотларини қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш билан боғлиқ барча жараёнлар юқори даражада ҳимояланганлигини ва ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро талабларга тўлиқ мос келишини тасдиқлайди.
Мижозларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлиги Payme жамоаси учун муҳим устувор вазифа ҳисобланади.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама
Мавзуга оид
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
18:57 / 22.01.2024
“Пул ва вақтимни йўқотяпман”: қандай қилиб харажатларни камайтириб, тўловлар вақтини тежаш мумкин?
19:00 / 28.11.2023
Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун 6 ойлик бепул хизматни таклиф этади
17:17 / 17.10.2023