Қонуний нишонлар

«Қонуний нишонлар» термини уруш бошланиши ҳамоно Украинада ҳам, Россияда ҳам тезда кенг истеъмолга кириб келди. Масалан, Россия ТИВ 2022 йил мартида Украинага келтирилаётган Ғарб давлатлари ҳарбий ёрдам карвонларини «қонуний ҳарбий нишонлар» деб атай бошлади. Декабр ойида Дмитрий Медведев НАТОнинг сиёсий-ҳарбий раҳбарияти, қўшинлари ва ҳарбий объектлари Россия қўшинлари учун «қонуний нишон» бўла олиши мумкинлиги ҳақида фикр юритди.

Украина разведкаси бошлиғи Кирилл Буданов

2023 йилнинг февралида Украина Олий радаси депутати Фёдор Вениславский Москва Украина учун «қонуний нишон» эканини таъкидлади. 3 майга ўтар кечаси Кремлга дронлар ҳужуми уюштирилди — Украина ҳукумати ҳануз бу акцияга алоқаси борлигини рад этиб келмоқда. Май ойида Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов украиналик журналистнинг «Путин биз учун қонуний нишонми?» деб берган саволига «Албатта. Нега бўлмасин экан?» дея жавоб қайтарган.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд 2023 йил февралида Россиянинг Қримдаги ҳарбий объектлари «қонуний нишонлар» эканини таъкидлаб, Украинанинг уларга қарата зарба бериши уруш авж олишига олиб келса ҳам, АҚШ бунга монелик қилмаслигини билдирган эди.

Кирилл Буданов эса май ойидаги бошқа бир