Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу: Исроил АҚШ таклиф қилган сулҳга рози бўлишга тайёр
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш муддати 60 кунни ташкил этади. ҲАМАС етакчилари ҳозирча ушбу таклифни рад этмади, аммо унинг мазмунидан «ҳафсаласи пир бўлганини» билдирди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу гаровдагиларнинг оилаларига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ таклиф қилган битимни қабул қилишга тайёрлигини айтди.
Шу билан бирга, исроиллик юқори мартабали амалдорларнинг маълум қилишича, ҲАМАС битимга рози бўлмаслиги мумкин, чунки у Исроил зиммасига ўт очишни фақат вақтинча тўхтатиш мажбуриятини юклайди.
Axios журналисти Барак Равиднинг маълумотларига кўра, ушбу муддат 60 кунни ташкил этади. ҲАМАС шундан кейин Исроил худди мартдаги каби Ғазода яна жанговар ҳаракатларни бошлаши мумкинлигидан хавотирда.
Равиднинг манбаларини айтишича, ҲАМАС етакчилари ҳозирча режани рад этмаган, фақат унинг мазмунидан «ҳафсаласи пир бўлганини» билдирган.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича режани АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф ишлаб чиқмоқда. Унинг тафсилотлари маълум эмас; умуман олганда у Исроил томонидан ўт очишни вақтинча тўхтатиш ва фаластинлик маҳбусларни озод этишни назарда тутади. Бунинг эвазига ҲАМАС гаровдаги исроилликларни озод этади, ҳалок бўлган гаровдагилар жасадларини қайтаради.
Исроил Ғазо секторидаги ҳужумларини март ўрталарида, томонлар олдинги тинчлик сулҳини узайтиришга келиша олмаганидан кейин қайта бошлаганди. Май ўрталарида жанговар ҳаракатлар жадаллиги кучайди. Исроил зарбалари оқибатида баъзи кунлари ўнлаб одам ҳалок бўлди. Буюк Британия, Франция ва Канада жанговар ҳаракатлар туфайли Исроилга санкциялар билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид
11:00
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:30 / 08.06.2026