“Asialuxe Travel”дан 2023 йил учун идеал оилавий дам олиш формуласи
Қайноқ таътил мавсуми бошланиши арафасида “Asialuxe Travel” миллий туроператори Анталиянинг энг яхши дам олиш масканларидаги оилавий ҳордиқнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ўртоқлашди.
Анталия – болалар кўнгилочар майдони
Бугунги кунда Анталия фарзандларингиз билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг яхши дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари “Мовий байроқ”қа эга. Шуни таъкидлаш жоизки, шаҳар доим ўзининг тозалиги ва дам олувчилар учун яратилган қулайлик даражаси билан машҳур бўлган. Бундан ташқари, Анталия меҳмонхоналари қулай ва унутилмас оилавий дам олишни ташкиллаштиришга қаратилган. Асосийси, бу ердаги вақтингиз кўплаб диққатга сазовор жой, шаҳар ва унинг атрофидаги кўнгилочар масканлардан фойдаланиш имконияти туфайли қизиқарли воқеаларга бой бўлади.
Ҳеч шубҳа йўқки, ҳар бир ота-она фарзандларининг ёзги таътили унутилмас лаҳзаларга бой бўлишини хоҳлайди! Айнан Анталияда мукаммал дам олиш ҳақидаги орзуларингизни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин! Фарзандларингиз ва бутун оилангиз гўзал манзара, лаззатли таомлар, энг муҳими, илиқ денгиз ва унинг муаттар ҳавосидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади! Фарзандларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши ва саломатлиги учун яна нима керак?
Анталия гурманлар ҳудуди
Ҳар бир ота-онага боланинг овқати соғлом ва фойдали бўлиши жуда муҳимдир. Бу, айниқса, ёзги таътилни режалаштиришда долзарб бўлиб, баъзида барча зарур шарт-шароитларга эга “айнан ўша, кўнгилдагидек меҳмонхона”ни топиш қийин бўлиши мумкин. Анталия меҳмонхоналари болалар овқатига алоҳида эътибор бериб, моҳир гурманлар учун жуда кенг танлов ва турли таомларни тақдим этади! Анталиядаги барча ресторанларда болалар меньюси, қулай ва хавфсиз мебеллар билан жиҳозланган рангли майдон, шунингдек, ота-оналар учун махсус чақалоқ бўтқаларини тайёрлаш мумкин бўлган ошхона бурчаклари мавжуд.
Анталия меҳмонхоналари – бутун оила учун биринчи даражали қулайлик ҳудудидир
Анталия меҳмонхоналари болаларнинг ёшидан қатъи назар, ҳар доим улар учун энг яхши ўйин-кулги ва қулай дам олишни ташкиллаштиришни биринчи ўринга қўяди. Бу ерда ҳар бир бола ўзи учун қизиқарли машғулот билан банд бўлади, аниматорлар мавзули тадбирлар ўтказади, дискотекалар, турли маҳорат дарслари, мусобақа, танлов, ўйинлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил қилинади. Фарзандингиз ҳали чақалоқ бўлса, сизнинг завқли ҳордиқ чиқаришингиз учун махсус ўқитилган энагалар унга ғамхўрлик қилади. 2-4 ёшли болалар учун кичик клубларда қизиқарли машғулотлар мавжуд. Шу билан бирга, ўсмирлар учун дастур футбол академияси ва дизайн мактабидаги машғулотлар, амфитeaтр саҳнасида ўз актёрлик маҳоратини намойиш этиш имконияти, аниматорлар билан байдаркада саёҳат ва сайр қилиш ёки дўстлар билан кинотeaтрда фильм томоша қилиш имкониятини ўз ичига олади.
Анталия меҳмонхоналарида болалар мароқли дам оладилар ва ҳар доим банд бўладилар, ота-оналар эса тинч-осойишта дам олишлари мумкин!
Анталия ҳайратланарли аттракционларга эга ҳудуддир
Анталия – миллионлаб аҳолига эга ривожланаётган замонавий шаҳардир ва албатта, болалар билан бориш мумкин бўлган кўплаб жойлар мавжуд: Океанариум (Анталя Ақуариум), Ҳайвонот боғи (Antalya Hayvanat Bahçesi), Туркия диснейленди (The Land of legends) – қамровни ҳис қиляпсизми? Бу ҳақиқатан ҳам Туркиядаги энг катта истироҳат боғи бўлиб, унинг ҳудудида бир нечта дам олиш жойлари жойлашган: истироҳат боғи, аквапарк, турли мазмундаги майдончага эга жажжи болажонлар ўйингоҳи.
“Asialuxe Travel”дан энг яхши оилавий меҳмонхоналар
Ўтган йиллар давомида минглаб сайёҳлар “Asialuxe Travel” компанияси фаолиятидан мамнун бўлди ва биз ҳам мижозларимиз учун энг яхши саёҳат ва унутилмас дам олиш имкониятини қайта-қайта ташкил қилишдан хурсандмиз.
Меҳмонларимизга қулайлик яратиш учун биз энг яхши ва нуфузли Анталия меҳмонхоналарининг қисқача рўйхатини туздик ва ҳар қандай дид ва бюджет учун 3 та рўйхатни таклиф этамиз.
1. Ҳамёнбоп 5*:
Daima Biz Hotel 5* 1119 USDʼдан бошлаб.
Limak Limra Hotel & Resort 5* 1772 USDʼдан бошлаб.
Akka Antedon Hotel 5* 1813 USDʼдан бошлаб.
Queenʼs Park Rai Premium Tekirova 5* 1866 USDʼдан бошлаб.
2. Энг яхши нарх ва сифатга эга меҳмонхоналар:
Bellis Deluxe Hotel 5* 2 375 USDʼдан бошлаб.
Titanik Mardan Palace 5 * 2 794 USDʼдан бошлаб.
Rixos Park Belek 5 * 2 456 USDʼдан бошлаб.
Gural Premier Belek 5 * 2 838 USDʼдан бошлаб.
Gural Premier Tekirova 5 * 3 014 USDʼдан бошлаб.
3. Ҳашаматли меҳмонхоналар:
NG Phaselis Bay 5* 3 722 USDʼдан бошлаб.
Rixos Premium Belek 5 * 4 169 USDʼдан бошлаб.
Cullinan 5 * 4 309 USDʼдан бошлаб.
Regnum Carya 5 * 5 500 USDʼдан бошлаб.
Маxx Roal Belek Golf Resort 5* 6 000 USDʼдан бошлаб.
Сизнинг энг яхши таътилингиз: ўз вақтида ўйлангани!
Анталия 2023 йил ёзида ҳам ўзбекистонлик сайёҳлар учун энг машҳур йўналиш бўлиб қолмоқда. Шу сабабли Туркия қирғоқларидаги меҳмонхоналарда дам олишни режалаштираётган ҳар бир кишига май ойидаги махсус таклифларни қўлга киритиш учун ҳозироқ жой банд қилишларини маслаҳат берамиз.
Комплекс туристик тўпламлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақида батафсил маълумотни компания сайтидан ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
(+998) 71-211-22-22
(+998) 71-201-77-77
Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун “Asialuxe Travel” мобиль иловасини (Google Play ва AppStoreʼда мавжуд) юклаб олишни тавсия қиламиз.
Комплекс туристик тўпламлар “Asialuxe Travel” савдо офисларида ва Ўзбекистондаги барча сайёҳлик агентликларида мавжуд.
Asialuxe Travel – Сизнинг миллий туроператорингиз!
Сайт: asialuxe.uz
Telegram-канал: t.me/Asialuxe
Telegram/қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 27.10.2024
Мальдив – бу ҳамёнбоп! Asialuxe Travel билан ушбу ажойиб оролга тўғридан тўғри рейс билан учамиз
15:00 / 27.09.2024
Бола Анталияда бепул дам олади! Asialuxe Travel куз-қиш йўналишларини эрта банд қилиш афзалликлари ҳақида айтиб беради
15:00 / 24.09.2024
Asialuxe Travel билан янги уфқларни кашф қилинг
15:00 / 19.09.2024