Россия Федерация кенгаши Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома бекор қилинишини маъқуллади
Россия Федерация кенгаши Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани денонсация қилишни маъқуллади, унда иштирокчи давлатлар учун оддий қуроллар ва ҳарбий техникалар сонига чекловлар белгиланганди.
Россия Федерацияси Давлат думаси 16 май куни Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани денонсация қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилганди. Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бу қарор «Россия фуқаролари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда» қабул қилинганини айтди.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома 1990 йил 19 ноябрда Парижда НАТОнинг 16 та давлати (Белгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Исландия, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Португалия, АҚШ, Туркия ва Франция) ҳамда Варшава шартномасининг олтита давлати (Болгария, Венгрия, Полша, Руминия, СССР ва Чехословакия) томонидан имзоланган, 1992 йил 9 ноябрда кучга кирган. Шартнома имзолаган давлатлар эга бўлиши мумкин бўлган ҳарбий техника, жумладан, танклар, артиллерия, вертолётлар ва самолётлар миқдори учун квоталарни белгилаб берган.
1999 йилда Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани янги сиёсий воқелик асосида мослаштиришга қарор қилинди, аммо Шимолий Атлантика иттифоқи давлатлари мослаштирилган шартномани ратификация қилмай, Россиядан Гуржистон ва Днестрбўйидан қўшинларини олиб чиқиш мажбуриятларини бажаришини сўради, Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия, Литва, Эстония) ва бир қатор Болқон давлатлари (Словения, Албания ва Хорватия) унга қўшилишдан бош тортди.
Россия 2007 йилда НАТО давлатларидан шартномани ратификация қилишни талаб қилиб, ундаги иштирокини тўхтатган эди. 2015 йилда Россия Федерацияси Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома бўйича Қўшма маслаҳат гуруҳи йиғилишларида иштирок этишни тўхтатди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
18:37 / 20.01.2025
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
12:03 / 18.01.2025
Россиянинг Кривий Ригга зарбаси: тўрт киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди
09:55 / 18.01.2025