Тожикистон ТИВда Россия элчиси билан тожикларнинг калтакланиши муҳокама қилинди
Хабаровск ўлкасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тожикистонлик талабалар калтаклангани ҳақидаги хабарлар ортидан Душанбе буни “Тожикистон-Россия стратегик шериклик руҳига тўғри келмайди” деб ҳисоблашини маълум қилди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Семён Григорьев билан учрашув бўлиб ўтди, унда унга “Россия ҳудудида Тожикистон фуқаролари турли баҳоналар билан оммавий қўлга олинаётгани тўғрисида келиб тушаётган маълумотлар” муносабати билан Тожикистон томонининг хавотири билдирилди. Бу ҳақда 24 май, чоршанба куни кечқурун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Мавжуд ва юзага келаётган миграция муаммоларига биргаликда чора кўриш зарурлиги, шунингдек, миграция масалалари бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқишда келишилган ҳаракатларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди”, — дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.
Суҳбатнинг муҳим мавзусига 19 май куни Хабаровск ўлкасида содир бўлган воқеа айланди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўша куни университетнинг 3-сонли ётоқхонасида яшовчи Комсомолск-Амур давлат университетининг юздан ортиқ тожикистонлик талабалари “Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроққа тутилган ва шафқатсиз муносабатга дуч келган”.
“Сибир.Реалии” интернет нашрининг ёзишича, университет ректори Эдуард Дмитриев талабалар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўртасидаги можарони билвосита тасдиқлаган, бироқ хавфсизлик кучлари тожикистонликларни калтаклагани фактини рад этган. Дмитриевнинг сўзларига кўра, университет миграция хизмати томонидан текширилган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024