Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қирғизистон осмонини биргаликда ҳимоя қилади
Икки давлат ўртасида Бирлашган минтақавий ҳаво мудофаа тизими ташкил этилади.
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан Бирлашган минтақавий ҳаво мудофаа тизимини (БМҲМТ) ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилувчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган.
Унга кўра, Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) қўшинларини ўз ҳудудида жойлаштириш учун Қирғизистон беш гектар ер майдонини бепул беради.
Шартномага кўра, БМҲМТ қўшинларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари Россия армиясининг Аэрокосмик кучлари бош қўмондони томонидан мувофиқлаштирилади. Россия ҲҲМ ва Қирғизистон қўшинларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини бошқариш Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони томонидан амалга оширилади.
Давлатлараро шартнома 5 йил муддатга тузилган. Агар томонлар уни бекор қилиш ниятида бўлмаса, автоматик равишда яна 5 йилга узайтирилади.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026