2022 йилда АҚШ фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди
2022 йилда 10 420 нафар россиялик АҚШ фуқаролигини олди. 10 йил давомидаги бу рекорд кўрсаткич ўтган йилларда берилган аризаларни кўриб чиқишнинг кечикиши натижасида шаклланган. Россияликлар ўтган йили 97 та инвестиция визасини ҳам олган (2021 йилда 9 та, 2020 йилда 36 та). Россияликлар «лотерея визалари» бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади.
2022 йилда 10 420 нафар россиялик Америка фуқаролигини олди, бу 10 йиллик рекорддир. Бу ҳақда Давлат департаменти ва АҚШ Иммиграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати маълумотларига асосланиб ҳисоб-китоб қилган Second Wind консалтинг компаниясига таяниб, «Ведомости» ёзмоқда.
Худди шу маълумотларга кўра, россияликлар ўтган йили 97 та инвестиция визасини олган (2021 йилда - 9 та, 2020 йилда - 36 та). Бундан ташқари, россияликлар «лотерея визалари» бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади: 2022 йилда 9 811 нафар россиялик грин-картани расмийлаштирган, шундан 2 642 та яшаш учун рухсатнома Давлат департаменти лотереясида ютиб олинган. Умуман олганда, Россия фуқаролари йил давомида 4654 та иммиграцион ва 42 770 та ноиммиграцион АҚШ визалари олган. 2022 йилда Россия фуқаролари учун туристик визалар сони (В1 ва B2 тури) 33 600 тани, рад этиш даражаси эса 26,18 фоизни ташкил этди.
Paragon Advice Group ҳамкори Александр Захаровнинг сўзларига кўра, АҚШ фуқаролиги ва инвестиция визаларининг кўпайиши 2017-2019 йилларда топширилган аризаларни кўриб чиқишнинг кечиктирилган натижасидир. Фуқароликни олиш муддати грин-картани олгандан кейин камида - беш йил, инвестиция визаси бўйича - бир йилдан тўрт йилгача, деб тушунтирди Захаров. Унинг қўшимча қилишича, Америка кучишлатар хизматлари «махсус ҳарбий операция» бошланганидан кейин келган Россия фуқароларига, шу жумладан чегарани ноқонуний кесиб ўтганлар россияликларга нисбатан вазмин позицияда бўлган.
МДҲнинг бошқа давлатлари фуқаролари учун визани рад этиш фоизи юқорироқ: Арманистон фуқаролари учун - 37,8 фоиз, Қозоғистон - 44 фоиз, Ўзбекистон - 47 фоиз, Тожикистон - 58 фоиз, Қирғизистон - 37,85 фоиз. Умуман олганда, 2022 йилда Қўшма Штатларда чет элликларга ҳар хил турдаги визалар бериш сезиларли даражада ўсди: ноиммиграцион визалар (шу жумладан туристик, бизнес ва талаба визалари) - бир йил олдингига нисбатан 2,5 баравар кўп бўлди. 1 миллиондан ортиқ хорижликлар грин-карта олди.