Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш бўйича ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда
Фото: Kun.uz
ЎзЛиДеПнинг бугунги қурултойида партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев, жумладан, Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш зарурати тўғрисида ҳам тўхталди.
Амалдаги президент, давлат байроғидан фақат байрам ва маросимларда ёки спорт мусобақаларида кўтаришда фойдаланилаётгани, эндиликда эса унинг ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етганини таъкидлаган.
«Парламентдаги депутат ва сенаторлардан бу борадаги ҳужжат лойиҳасини қабул қилишда бугунги ҳаётий заруратни ҳам эътиборга олишларини сўрар эдим», – дейди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 5 май куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги бозорда Ўзбекистон байроғи тасвиридаги, «Битирувчи» ёзувли лентани тақиб юрган йигит қўлга олиниб, жаримага тортилганди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасликда айбланганди.
Кейинроқ, бу мавзу ижтимоий тармоқда кенг муҳокама қилиниши ортидан ноқонуний қарор Бош прокуратура аралашуви билан бекор қилинди, байроқ рангидаги тасма таққан йигитнинг ноқонуний жазоланиши бартараф этилди.
Мавзуга оид
20:55 / 20.01.2026
“Ер гўзали 2025” танловида қатнашган ўзбекистонлик қиз либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024