Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигидаги барча субсидиялар ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади
2023 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бу “2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланган.
2023 йил 1 июнгача пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.
2023 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
2023 йилда ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этилади.
Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун бериладиган ерлар майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026