Қозоғистон ТИВ Россияни тарк этган 25 компаниянинг мамлакатга кўчирилиши ҳақида маълумот берди
Қозоғистон ҳукумати Россияни тарк этишга қарор қилган 400 компанияни мамлакатга кўчиришни таклиф қилди, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров. Унинг сўзларига кўра, 401 та компаниядан 67 таси ўз розилигини билдирган ва «25 та компания учун кўчириш якунланган».
Россияни тарк этишга қарор қилган 25 компания Қозоғистонга кўчиб ўтди, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров Сенатдаги ҳукумат соатида. Бу ҳақда маҳаллий «Власть» нашри ёзмоқда. Унинг таъкидлашича, мамлакат расмийлари бундай компанияларни Қозоғистонга кўчириш бўйича «катта иш» олиб бормоқда – жами улар Россия бозоридан чиқишларини эълон қилган 401 та компанияни мамлакатга таклиф қилишган.
«Бизнинг элчиларимиз [Россиядан чиқиб кетаётган корхоналарнинг] бош компаниялари билан учрашмоқда», — деди Айдаров. Унинг аниқлик киритишича, 67 компания аллақачон юборилган таклифномаларни қабул қилган, «25 та компания учун кўчириш якунланган».
Гап турли мамлакатлар, биринчи навбатда, Германия, АҚШ, Швейцария ва Япония компаниялари ҳақида бормоқда, деди вазир ўринбосари. «Кўчирилиши якунланган асосий компаниялар: Американинг Honeywell Олмаотада кичик ишлаб чиқариш очди, TikTok, ҳамма билади, ўз офисини Қозоғистонга кўчирди, InDriver, Fortescue (Metals Group) (Австралия), Alstom (Франция) ҳам кўчиб ўтди. Хўш, охиргиларидан: Ozon, у Остонада логистика паркини очмоқда», деди у.
Ўтган ёзда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга Россияни тарк этишга қарор қилган хорижий компанияларни бошқа жойга кўчириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқ берган эди.
Мавзуга оид
20:43
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024