Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Косоводаги зўравонликни қоралади ва вазиятни юмшатишга чақирди
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррел Звечандаги KFOR тинчликпарвар кучлари яраланган тўқнашувларни даҳшатли деб атади. Брюссел томонларни зудлик билан кескинликни камайтиришга чақирди.
Европа Иттифоқи Косово шимолидаги Звечан шаҳрида содир бўлган "даҳшатга солувчи зўравонлик"ни "энг қаттиқ сўзлар билан" қоралайди. Бу ҳақда 30 май, сешанбага ўтар кечаси Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Twitter’да ёзди. “KFOR (НАТО бошчилигидаги халқаро тинчликпарварлик миссияси), оммавий ахборот воситалари вакиллари, тинч аҳоли ва полицияга қарши зўравонлик ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди”, - деди у.
"Европа Иттифоқи Косово ҳукумати ва намойишчиларни вазиятни зудлик билан ва сўзсиз юмшатишга чақиради. Биз томонлардан масъулият билан ҳаракат қилишларини ва мулоқот орқали сиёсий ечим топишларини кутамиз", деб ёзди Боррел.
Бир неча соат олдин Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Косово шимолидаги кескинликни камайтиришга чақириб, Звечан ва бошқа шаҳарларда содир этилган зўравонлик ҳаракатларини "қабул қилиб бўлмайдиган" деб атаган эди. Берлин Белград ва Приштинани вазиятни юмшатиш ва Европа Иттифоқи шафелигида феврал ва март ойларида эришилган муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувларни амалга оширишда музокаралар олиб боришга чақирди.
Косово шимолидаги маъмурий биноларга этник серблар томонидан уюштирилган ҳужумлар натижасида камида 50 нафар намойишчи ва KFOR тинчликпарвар миссиясининг 25 нафарга яқин вакили жароҳатланган. KFOR қўшимча кучлари республика шимолига, жумладан Звечан шаҳрига жўнатилди, у ерда 26 май куни серблар янги мэрни шаҳар мэриясига кузатиб бораётган полицияга ҳужум қилди. Косово ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. KFOR кучлари полицияга маъмурият биносини қўриқлашда ёрдам беришда давом этади.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026