Жаҳон | 11:03 / 31.05.2023
6161
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Молдовага макроиқтисодий ёрдамни икки баробарга оширади

Европа Иттифоқи Кенгаши Молдовага макроиқтисодий ёрдам миқдорини деярли икки бараварга - 150 миллиондан 295 миллион еврогача оширишга қарор қилди.

Фото: AFP

Европа Иттифоқи Кенгаши 30 май, сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдовага макроиқтисодий ёрдам ҳажмини икки бараварга - 295 миллион еврогача оширишга қарор қилди, дейилади кенгаш сайтида.

Илгари Молдовага Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланган кредитлар 150 миллион еврони ташкил қилган. "Молдова ЕИга ишонишда давом этиши мумкин. Молдовани қўллаб-қувватлашда, жумладан, молиявий томондан ҳам давом этамиз", деб ваъда берди Швеция молия вазири Элизабет Свантессон.

ЕИнинг Молдовага макромолиявий ёрдами “иқтисодий барқарорлаштириш ва таркибий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга” қаратилган ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) молиявий келишуви доирасида тақдим этилган ресурсларни тўлдиради, дея таъкидлади Кенгаш. Молдова учун мавжуд бўлган максимал 295 миллион евродан 220 миллион евро кредитлар ва 75 миллион евро грантлар кўринишида берилади.

Европа Иттифоқи Кенгашининг пресс-релизида таъкидланганидек, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар Молдова иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатди. “Ҳозирги истисно ҳолатларда молиялаштириш ҳажмининг кўпайиши Молдованинг ХВЖ дастури билан биргаликда иқтисодий барқарорлашувини қўллаб-қувватлаш бўйича сўровига тўғри жавоб сифатида қаралади”, — дейилади Кенгаш хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид